«Реал» клуби ҳимоячиси Серхио Рамос фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттириш ниятидалигини билдирган

The Guardian нашрининг хабар беришича, 29 ёшли футболчи 24 июнь куни бу ҳақда «Реал» ижрочи директори Хосе Анхель Санчесга маълум қилган. 

Газета маълумотларига кўра, Санчес клуб «МЮ»нинг таклифини кўриб чиқиши мумкинлигини маълум қилган. 

Қайд этиш жоизки, Рамосни сотиб олиш учун тўланиши керак бўлган товон пули миқдори 180 миллион еврога тенг. 

Аввалроқ Рамос «МЮ» дарвозабони Давид Де Хеага алмаштирилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.