ЎФФ қошидаги терма жамоалар маркази раҳбари Асқар Толибжонов марказ техник директори Рустам Акрамов бутун умрга футболдан четлатилиши мумкин. Бу ҳақда Мираброр Усмонов Ўзбекистон терма жамоаларининг сўнгги ўйинларини ўта муваффақиятсиз ўтказганлиги тўғрисидаги масалаларга бағишланган Ўзбекистон Футбол Федерациясининг Ижроия Қўмитаси мажлисида маълум қилди.

Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов ва техник директор Рустам Акрамов иш шу даражада давом этиб, терма жамоалар олдига қўйилган вазифалар бажарилмаса, футболдан бутун умрга четлатилиши мумкинлиги айтиб ўтилди, деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 2016 йили Рио-де Жанейрода бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига йўлланмани бой берган тақдирда мазкур икки мутахассис терма жамоалар марказидан кетиши ҳақида огоҳлантирилганди.