“Монако”нинг португалиялик яримҳимоячиси Жоау Моутинью Санкт-Петербургнинг “Зенит” клубига ўтишига яқин турибди.

tuttomercatoweb.com порталининг маълум қилишича, Моутинью яқин орада клуб билан шартнома имзолаши мумкин.

Ўтган мавсумда футболчи 37 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 4 гол ва 5 та голли узатма ёзиб қўйган.