"Бавария” ва Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси мунтазам давом этаётган жароҳатлар билан курашишдан чарчади.

Рибери Бундеслигадаги 8 йил давомида 272та учрашувдан 79тасини, яъни деярли икки мавсумни ўтказиб юборди. Айни вақтда бу футболчи март ойида тиззасидан олган жароҳатини даволашни давом эттирмоқда ва тикланиш жараёни жуда қийин кечмоқда. Бу ҳақида L’Equipe нашри хабар берган.

“Мен таътил вақтида шахсий терапевтим билан Париж ва Ибицада бўлдим. Бу менга ёрдам беради деб ўйлагандим, аммо ниятим амалга ошмади. Мен на тўғри йўлда ва на қайиқда мувозанатимни назорат қила олмаяпман.

Бу жуда қўрқинчли эди. Жароҳат мени асабийлашишга мажбур қиляпти. Бу ҳақиқий фожиа. Мен оёғимдан бошқа нарса ҳақида ўйлай олмаяпман. Югуришни истайман, аммо бу иш қўлимдан келмаяпти”, - дея ўз тушкунлигини очиқ билдиради Рибери.