"Наполи" матбуот котиби Николас Ломбардо жамоанинг аргентиналик ҳужумчиси Гонсало Игуаиннинг трансфер нархини маълум қилди.

"Наполи" Игуаин билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритишни ва унинг эҳтимолий трансфери ҳақида маълумот беришни истайди.

Клуб шуни маълум қиладики, футболчининг шартномасида унинг трансфер қиймати 94 736 000 доллар этиб белгиланган. Ушбу маблағдан кам бўлган қийматдаги таклифлар кўриб чиқилмайди", - дейди Ломбардо.

Эслатиб ўтамиз, Игуаин билан "Арсенал" "Манчестер Сити", "Ливерпуль" ва "Милан" жамоалари қизиқиш билдирмоқда.