Австралиянинг Мельбурн шаҳрида таэквондо (WTF) бўйича ўтказилаётган Австралия очиқ чемпионатида ҳамюртимиз Дмитрий Шокин олтин медални қўлга киритди.

Мусобақада 41 давлатдан 550 нафардан зиёд спортчи баҳслашмоқда. Вазни 87 килограммдан ортиқ бўлган таэквондочилар баҳсида қатнашган Дмитрий Шокин чорак финалда бразилиялик Сикуэро Майконни, ярим финалда ва ҳал қилувчи баҳсда кореялик Ча Донг Мин ва Жо Чол Хони енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Шундай қилиб, ҳамюртимиз Австралия очиқ чемпионатининг олтин медали ва 2016 йилги ёзги Олимпиадада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи йўлланма олиш учун муҳим рейтинг очколарини қўлга киритди.