Aйни вақтда Тошкентда футзал мураббийларига “Level 2” даражали сертификатга эга бўлиш учун ўқув-семинарлари ўтказилмоқда.

“Level 2” катта футболдаги “B” лицензиясига тўғри келади. Ушбу ўқув курсида Эронлик машхур футзал мураббийи, беш карра Осиё чемпиони – Ҳусайн Шамс ҳамда Аваз Максумов инструкторлик қилмоқда.

Ўқув курсларида миллий терма жамоа бош мураббийи ёрдамчиси Баҳодир Аҳмедов ва футзал бўйича Олий Лига клублари бош мураббийлари иштирок этмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони – 14 нафар.

Ушбу ўқув семинарлари 24 июнь куни бошланган ва 30 июнга қадар давом этади.