“Марсель” ҳамда Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси Димитри Пайе “Вест Хэм” клуби билан 5 йиллик шартнома имзолади.

Жамоа трансфернинг молиявий жиҳатларини маълум қилмаган, аммо лондонликлар футболчи учун 15 миллион евро тўлашгани ҳақида хабарлар тарқалган.

Маълумот учун, 2014/15-йилги мавсумда Пайе Франция чемпионатида 7та гол киритган ва 17 голли пасга муаллифлик қилган.