Ортда қолган футбол мавсуми кўплаб қизиқарли воқеаларга бой бўлиб, унда машҳур футболчиларнинг ажойиб ҳаракатларидан ташқари, кўплаб янги юлдузларни кашф этилди. Қуйида 2014/2015 йилда ўзининг техник маҳоратини намойиш этиб, рақиблари энг кўп маротаба алдаб ўтган футболчилар 10 талигини эътиборингизга ҳавола этамиз. Жорий мавсумда юқори техник натижаларни кўрсатган футболчиларнинг кўплиги сабабли, ушбу рейтингдан Криштиану Роналду, Арьен Роббен, Андрес Иньеста каби футболчилар жой эгаллай олмади.