"Барселона" жамоаси президенти Хосеп Мария Бартомеу Мадриднинг "Атлетико" жамоасининг туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Турон билан учрашди. Бартомеу бу футболчи билан унинг каталонлар жамоасига ўтиши ҳақида гаплашган. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар берди.

Маълум бўлишича, Луис Энрике раҳбариятдан шу футболчини сотиб олишни талаб қилган.

Арда Туроннинг "матрасчилар" билан шартномаси 2017 йилгача тузилган бўлиб, унинг ўзи бу жамоани тарк этишни истамоқда.

"Атлетико" бу футболчи билан шартноманинг бир томонлама бузилиши учун 41 млн евро нарх белгилаган.

Бироз олдинроқ, Турон АПЛда ўйнаш истагида экани хабар қилинганди.