Карлос Тевес "Ювентус"дан Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоасига ўтди.

Буэнос-Айрес жамоаси президенти Даниэль Ангеличи туринликлар раҳбарияти билан 31 ёшли ушбу ҳужумчининг трансфери борасида келишувга эришган. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида хабар берилди.

"Тевеснинг қайтиши "Боки" мухлислари учун фантастик янгилик бўлди. Бу трансфер жамоани кучайтиради", дейди Ангеличи.

Эслатиб ўтамиз, Тевес бу жамоада 2001-2004 йиллар мобайнида ўйнаганди.