Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин Буюк Британиянинг Ноттингем шаҳрида давом этаётган "AEGON Open" теннис турнири финал учрашувида АҚШлик Сэм Куэррига қарши кортга чиқди. 

Икки сет давом этган учрашувда ўзбекистонлик теннисчи 7:6, 7:6 ҳисобида ғолиб бўлди. 

Маълумот учун, Денис Истомин ярим финалда кипрлик машҳур теннисчи Маркус Багдатисни мағлуб этган эди