Ҳомийлик шартномалари — бу энг олд футбол клублари даромадининг асосий қисмидир. Албатта, турли ташкилотлар ва телевидение орқали маблағларни қабул қилиш клуб учун бир мунча осонроқ. Аммо бу маблағлар Неймар, Суареслар каби моҳир футболчиларни ҳарид қилиш учун етарли бўлмайди. Асосий даромад клублар учун техник ва футболчиларнинг спорт кийимларга логитипи туширилган ҳомийлар томонидан келиб тушади.

Машҳур Форбес журнали, энг қимматбаҳо футбол клублари рейтинги ҳамда уларнинг ҳомийлик битимлари орқали кўп даромад топадиганлар рўйхатини чоп этди. Ушбу рўйхатда лидерликни “Манчестр Юнайтед” бошқариб турибди. “Қизил иблислар” айни дамда “Nike”, “Chevrolet” ва “Аоn” каби ҳомийлар билан йилига 140 млн. доллар даромад қилади. Янги мавсумдан “Аdidas” билан 120 млн. долларлик битим тузилса, клубнинг кўрсаткичи рекорд даражага, йилига 218 миллион долларга етади.

Яқин йилларда “МЮ”га “Барселона” яқинлашиб олиши кутилмоқда. Каталония пойтахтида клуб билан “Nike” ва “Qatar Sports Investments” ўртасида ҳомийлик битими тузилади. Ҳозирча, янги мавсум бошлангунига қадар “Барселона” иккинчи ўриндан “Бавария” ва “Челси” каби клубларга ўрнини бўшатган ҳолда тўртинчи ўринга тушиб турсин. Мюнхенликлар “Аdidas” билан битимни янгилаш орқали ҳомийлик маблағини 10 йил учун 1 млрд доллар ажратади. Роман Абрамович бошчилигидаги клуб эса ёзда Жанубий Корея логотипи “Samsung”ни Япониянинг машина шиналарини ишлаб чиқарадиган компания логотипи “Yokohama Rubber”га алмаштиради. Япониялик ҳомий томонидан йилига 60 млн. доллар тўланади. (Жанубий кореяликлар йилига 27 млн. доллар тўлар эди).

Таъкидлаб ўтиш жоизки, янги 2015-2016 йилги мавсумда “Ювентус”нинг рейтингга қайтиши кутилмоқда. Туринликлар “Аdidas” билан ҳомийлик битими тузиб, “Jeep” билан битимни янгилади. Бу уларга даромадни йилига 45 млн. долларга етказиб, Тоттенхэмни ортда қолдиришига олиб келди.

Бугунги кундаги рейтинг умумий кўриниши қуйидагича:

Янги мавсумда “Аdidas” ёрдамида клуб йилига 218 млн. долларлик даромад олади.

Каталонияликлар рейтингдаги футболкада логотипи туширилган ҳомийдан даромад оладиган ягона клубдир. Клуб ўйинчилариниг “Intel” ёрлиғи туширилган спорт формалари учун ҳомий 5 млн. доллар тўлайди.

“Emirates” билан 5 йиллик шартнома. Шартномага асосан футбол майдони 2028 йилга қадар “Эмирейтс” номи билан аталиши ҳам кўзда тутилган.

Шунингдек, “Еtihad” билан 10 йиллик шартнома. Шартномада майдон номининг сотилиши борасида ҳам шартлар кўрсаталган.

Янги титул спонсори “Yokohama Rubber” (5 йилга тузилган) лондонликларнинг даромади 100 млн. га ортди.

Мюнхенликларнинг “Adidas” билан тузган қайта шартномаси “Forbes” рейтингида иккинчи ўринга кўтарилишларига сабаб бўлди.

Америкалик “New Balance” клуби, янги мавсумда ўзларини Европа спорт формасида синаб кўришга ахд қилдилар.

Лондонликлар янги мавсумдан бошлаб “Ювентус”га ўз ўринларини бўшатиб, кучли 10 ликдан чиқиб кетадилар.

Манба: Xabardor.uz интернет нашри