Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Америка Кубоги-2015 турнирининг чорак финалида Колумбия терма жамоасига қарши ўтказилган ўйини терма жамоанинг бу мусобақадаги энг яхши ўйини бўлганини айтди.

"Бу бизнинг ҳозирча турнирдаги энг яхши ўйинимиз бўлиб турибди. Биз ўйинда яққол устунлик қилдик, лекин кўплаб голли вазиятларни голга айлантира олмадик", дея фикр билдирди Месси.

Эслатиб ўтамиз, бу ўйинда аргентиналиклар пенальтилар сериясида 5:4 ҳисоби билан ғалаба қозонишди ва ярим финалга йўл олишди.

Энди жамоа 31 июнь куни Бразилия ва Парагвай жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.