Россиялик боксчи Александр Поветкин украиналик Владимир Кличко билан Киевда реванш жангини ўтказишга тайёрлигини билдирди.

"Мен Киевда рингга чиқишдан қўрқмайман. Кличкони яхши боксчи дейишади. Мен ундан яхшироқлигимни кўрсатиб қўймоқчиман холос", дейди Поветкин РИАМО нашрига берган интервьюсида.

"Агар керак бўлса, Киевга бораман. Промоутерлар буни ташкил қилиб беришса бўлди. Кличкони мағлуб этишимга шубҳаланмаяпман. Бу жуда оддий. Энг муҳими яқин масофада жанг олиб боришим керак. Режам шунақа. Умид қиламанки, буни амалга ошира оламан", деб давом этади у.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилнинг октябрида Кличко Москва шаҳрида ўтказилган жангда Поветкинни очколар ҳисобига мағлуб этганди.