Россия президенти Владимир Путин "НТВ-Плюс" телеканали базасида янги спорт канали очиш ҳақида ҳужжат имзолади.

"Ҳукумат "Газпром" АЖ билан ҳамкорликда ва "Бутунроссия давлат телевизион ва радиотелеканаллари компанияси", "Газпром-Медиа Холдинг", "Спорт буюмлари" корхонаси ва Россия Олимпия қўмитаси иштирокида "НТВ-Плюс" телеканали қошида янги спорт канали ташкил этиш бўйича қарор қабул қилди", дейилади "Интерфакс" хабарида.

Бу қарор Путин иштирокида ўтказилган Жисмоний маданият ва спортни ривожлантириш кенгаши йигилишида қабул қилинган.

Бу қарор ижроси 1 август кунигача бажарилиши кераклиги кўрсатилган. Қарорни бажариш учун бош вазир Дмитрий Медведев, "Газпром" раҳбари Алексей Миллер ва "Бутунроссия давлат телевизион ва радиотелеканаллари компанияси" раҳбари Олег Добродеев масъул қилиб тайинланган.