Самвел Бабаяннинг айтишича, «Пахтакор»га устозлик қиладиган мутахассис номи биринчи давра якунига қадар маълум бўлади.

«Биринчи давра охиригача жамоамизни бошқарадиган янги мутахассис номини аниқлаб оламиз», - деди Самвел Бабаян «Насаф»га қарши ўйиндан сўнг.

«Бир нарсани айтмоқчиман, «Пахтакор»да барча нима қилиши лозимлигини яхши билади. Ишлар ҳамиша юқори савияда олиб борилади», - дея қўшимча қилди Самвел Бабаян.

Қайд этиш жоиз, «Пахтакор» – «Насаф» (3:1) ўйини Бабаян учун «Пахтакор» устози сифатидаги сўнгги ўйин бўлди. Мутахассис 23 июнь куни Миржалол Қосимов ўрнига Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланган.

Манба: pakhtakor.uz