Чилида давом этаётган Америка Кубоги-2015 турнирининг чорак финал беллашувлари якунланди.

Бразилия ва Парагвай терма жамоалари ўртасидаги баҳс чорак финалнинг тўртинчи учрашуви бўлди ва унда омад Парагвай термасига кулиб боқди.

Учрашувда ҳисобни дастлаб, 15-дақиқада Робиньо очди. Бироқ иккинчи бўлимда, ўйиннинг 72-дақиқасида Гонсалес пенальтидан мувозанатни тиклади. Асосий бўлим ана шу ҳисобда ниҳоясига етди.

Пенальтилар сериясида Парагвай термаси аниқроқ ҳаракат қилди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Энди ярим финалда Парагвай термаси Аргентина билан, Чили эса Перу билан куч синашади.

Америка кубоги, 1/4 финал

БразилияПарагвай 1:1, пенальти - 3:4
Голлар: 1:0 – 15 Робиньо, 1:1 – 72, пенальти Гонсалес.
Бразилия – Жефферсон, Дани Алвес, Миранда, Тиаго Силва, Филипе Луис, Фирмино (Тарделли, 69), Виллиан (Дуглас Коста, 60), Коутиньо, Фернандиньо, Элиас, Робиньо (Эвертон Рибейро, 87).
Парагвай – Вильяр, Пирис, Агиляр, да Сильва, Вальдес, Аранда (Мартинес, 77), Касерес, Гонсалес, Бенитес (Ромеро, 84), Санта Крус, Вальдес (Бобадилья, 74).
Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 3:4.
Огоҳлантиришлар: Вальдес (25), Агиляр (38), Дани Алвес (50), Коутиньо (76), Мартинес (81).