"Манчестер Юнайтед" "Саутгемптон" ярим ҳимоячиси Морган Шнайдерлинни трансфер қилишга яқин турибди.

Бу футболчи учун курашаётган жамоалардан бири "Арсенал" сўралган суммани "юқори нарх" деб ҳисоблади ва музокараларни тўхтатди.

The Daily Mail нашри маълумотларига кўра, "МЮ" бу футболчини 25 млн евро эвазига қўлга киритиши ва у билан 4 йиллик шартнома имзолаши мумкин.