ФИФА президенти Йозеф Блаттер ўз лавозимини ташкилот ҳамда унинг ҳомийларига босимнинг камайиши умидида тарк этганини маълум қилди. Блаттер бу ҳақда Walliser Bote нашрига берган интервьюсида айтди.

“Бу ФИФА, унинг ходимлари ва ҳомийларига босимни камайтиришнинг ягона йўли эди. Мен буни ФИФАни олов ичида қолишидан сақлаш учун амалга оширдим”, деб айтди Блаттер.