Сенегаллик футболчи Демба Ба Туркиянинг “Бешиктош” клубидан Хитойнинг “Шанхай Шеньхуа” клубига ўтди.

27 июнь куни 30 ёшли ҳужумчи Хитойга келиб, тиббий кўрикдан ўтгандан кейин, трансфер ўз ниҳоясига етказилиши керак эди.

Клублар трансфер суммасини ошкор этишмаяпти. Жорий мавсумда Ба Туркия чемпионатида 29та ўйинда 18та тўп киритишга муваффақ бўлди.