АҚШнинг спорт йўналишидаги ESPN кабель телеканали томонидан ўтказиладиган ESPY-2015 мукофотининг энг яхши хорижий спортчи (Шимолий Америкадан бўлмаган) йўналиши бўйича номзодлар номи маълум бўлди.

Номзодлар орасида “Реал” ва “Барселона” футбол жамоалари ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Лионель Мессининг номлари ҳам бор.

Уларга бу борада сербиялик теннисчи Новак Жокович, “Формула-1” автопойгасининг британиялик пойгачиси Льюис Хэмилтон ва янги зеландиялик гольфчи аёл Лидия Ко рақобатчилик ташкил қилади.

Ғолиблар интернетда овоз бериш йўли билан аниқланади. Ғолиб номи 15 июль куни эълон қилинади.