Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг қисқа муддат ичида жамият ҳаётининг турли соҳаларида улкан ўзгаришлар рўй берди, шу жумладан, фуқаролар учун ўз диний ибодатларини эмин-эркин адо этиш имкониятлари туғилди. Бу борада Ўзбекистон мусулмонлари идораси ўз фаолиятини олиб бориш билан бир қаторда дунёнинг турли мамлакатларида ўтказиладиган турли халқаро тадбирлар ва халқаро Қуръони карим мусобақаларида иқтидорли ўзбекистонлик қориларнинг иштирокини таъминлаш каби бир қатор ишларни амалга ошириб келмоқда.

Имом Бухорий, Имом Термизий, Бурҳониддин Марғиноний, Абу Мансур Мотуридий, Баҳоуддин Нақшбанд, Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий ва бошқа жуда кўплаб етук алломаларнинг эл-юрт равнақи ва илму фан ривожига хизмат қилиш борасидаги гўзал анъаналарини бугунги ёшларимиз ҳам давом эттиришга интилмоқда.

Бу ҳаракатни талаба ёшларнинг ғайратида, янги-янги етишиб чиқаётган қорилар ва ёш олимлар тимсолида кўриш мумкин.

Америкадаги туркистонликлар жамияти раиси Абдулла Хўжанинг расмий илтимосига кўра, диний идора раҳбарияти тавсиясига биноан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси ходими Фаррух қори Худойбердиев АҚШнинг Нью-Жерси штати, Довер шаҳри бўлиб, у ердаги ватандошларимизга Қуръони каримни хатм қилишда кўмаклашмоқда. Шу ойининг илк кунлариданоқ, америкалик ватандошларимизга таровеҳ намозини ўқиб бермоқда. Мазкур таровеҳ намозларида қоримиз намозхонларга улуғ ойнинг фазилатлари, ота-онага меҳр-мурувват кўрсатиш, уларга яхшилик қилиш, ҳалоллик, ватан туйғуси, илм олиш ва силаи раҳм каби мавзуларда маъруза қилиб бермоқда.


Muslim.uz / Халқаро алоқалар бўлими ходими И.Аҳмедов тайёрлади.