Собиқ Чехословакия терма жамоасининг машҳур футболчиси Йозеф Масопуст бугун 85 ёшида вафот этди. Бу ҳақда iSport нашри хабар тарқатмоқда.

Масопуст бошчилигидаги Чехословакия терма жамоаси 1962 йилда жаҳон чемпионати финалига қадар етиб борган ва финалда Бразилия терма жамоасига имкониятни бой бериб қўйганди(1:3).

Масопуст Павел Недведга қадар чехиялик (Чехия Чехословакия натижаларининг меросхўри сифатида тан олинган — Kun.) ягона «Олтин тўп» соҳиби бўлган футболчи саналади. У 1962 йилда бу мукофотни қўлга киритганди. Шунингдек 2003 йилда Масопуст Чехия 1954—2003 йиллар давридаги энг яхши футболчиси унвонини ҳам қўлга киритган.