"Арсенал" "Ювентус" билан Артуро Видалнинг транфери борасида келишувга эришди. Бу ҳақда Чилининг  La Sampta нашри хабар тарқатган.

Манбада ёзилишича, Чили терма жамоаси футболчиси учун "канонирлар" 21 млн фунтга тўлайдиган бўлди.

Видаль Америка кубогидан сўнг янги жамоаси сафига қўшилиши кутилмоқда.