"Днепр" клуби мухлислари томонидан юритиладиган Fcdnipro.com сайти томонидан янги мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилишга лойиқ бўлган футболчилар рўйхати маълум қилинди.

Мухлислар "Ворскла" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсуновни "Днепр" таркибида кўришни истамоқдалар. Жумладан Турсунов ҳақида қуйидагича фикр билдирилган:

"Санжар Турсунов - ҳар икки қанотда ҳам бирдек ўйнай оладиган тажрибали футболчи. У "Ворскла"га тезда мослашиб кетди ва Громов билан биргаликда ҳужумда кўзга ташланган ўйинчилардан бўлди. У ҳужум ташкил қилиш ва уни якунлашда жуда яхши ўйнай олади. Санжар "Днепр"га қарши ўтказган ўйинида ҳам бу ҳислатини намойиш қила олганди".

Манба: uff.uz