Бугун, 29 июнь куни Лондон шаҳрида "Катта Дубулға" туркумига кирувчи "Уимблдон" турнири бошланади. Мусобақалар 12 июль кунигача давом этади.

Бу турнирда Давид Феррер жароҳат туфайли иштирок эта олмаслиги маълум бўлган. Россиялик теннисчи Михаил Южний жароҳати тўлиқ тузалмаганига қарамасдан мусобақага келишга қарор қилган.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда ҳар сафаргидек Серена Уильямс, Мария Шарапова, Ана Иванович ва Виктория Азаренко каби теннисчилар фаворит сифатида қаралмоқда.

Қайд этиш жоизки, Ноттингемдаги турнирни ютиш орқали АТР таснифидаги илк титулини қўлга киритган ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ҳам бу турнирда қатнашади ва биринчи учрашувини испаниялик Альберт Рамос-Виноласга қарши ўтказади.

Маълумот учун Уимблдон турнири илк марта 1877 йилда ўтказилган бўлиб, унда британиялик Спенсер Гор.С ғалаба қозонган.

Бу турнирда энг кўп марта ғолиб бўлган теннисчи эса АҚШ вакиласи Мартина Навратилова ҳисобланади. У 1978 йилдан 1990 йилгача 10 марта турнирда тенгсиз деб топилган.

Бу турнирнинг мукофот жамғармаси 26,75 млн фунтни ташкил этади.