"Манчестер Сити" "Реал" ҳимоячиси Серхио Рамосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида “Спорт Экспресс” Daily Mirror нашрига таяниб хабар тарқатди.

Хабарда ёзилишича, яқин вақт ичида “шаҳарликлар” раҳбарияти 29 ёшли испан футболчисининг вакиллари билан музокараларни бошлайди.

Охирги ҳафта давомида матбуотда Рамоснинг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

Манбанинг ёзишича, «Реал» футболчи учун 63 миллион фунт стерлинг сўрамоқда ва "МЮ"нинг 50 млн евролик таклифини рад этган.

Эслатиб ўтамиз, Серхио Рамоснинг Қироллик клуби билан тузган битими 2017 йил ёзида якунига етади. Ҳозирча томонлар янги келишув бўйича бир тўхтамга келиша олмаяпти.