"Ювентус" клуби ярим ҳимоячиси Андреа Пирло "Нью-Йорк Сити"га ўтиши ойдинлашмоқда.

28 июнь куни Пирло Фрэнк Лэмпард билан биргаликда жамоанинг "Нью-Йорк Ред Буллс"га қарши (1:3) ўйинига ташриф буюрди.

Ўйиндан олдин 36 ёшли ярим ҳимоячи майдонга чиқди ва футболчилар билан кўришди.

Пирло кеинги ҳафтада "Нью-Йорк Сити" билан шартнома имзолаши кутилмоқда.

Лэмпард эса жамоа сафида 12 июлда, "Торонто"га қарши ўйинда дебют қилиши кутилмоқда.