Футбол бўйича Голландия терма жамоаси бош мураббийи ўзининг лавозимини тарк этмоқда.

29 июнь ёки 30 июнь куни 68 ёшли футболчининг истеъфоси расман тасдиқланади.

Хиддинк жамоага 2014 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Луи ван Галнинг ўрнига келган эди. Хиддинкнинг истеъфога кетишига терма жамоанинг Евро-2016 саралаш босқичини муваффақиятсиз бошлагани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Унинг ўрнига Данни Блинд келиши кутилмоқда.