Римнинг “Рома” жамоаси яримҳимоячиси Андреа Бертолаччи “Милан” жамоасига ўтди.

Италия терма жамоасининг 24 ёшли яримҳимоячиси Милан клуби билан 2019 йилгача шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, мавсум тугагандан кейин “Рома” Бертолаччи учун ҳуқуқнинг иккинчи ярмини “Женоа”дан 8,5 млн еврога сотиб олган эди. Футболчининг “Милан”га ўтиши қиймати 20 млн еврони ташкил қилиши маълум қилинганди.

Шунингдек, Бертолаччи “Милан”да йилига 2 млн евро маош олиши ва жамоа Чемпионлар Лигасига чиққан ҳолда, бонус сифатида яна 1 млн евро олади.

Ўтган мавсумда Бертолаччи “Женоа” сафида А сериясининг 34 та учрашувида 7та гол ва 7та голли узатма амалга оширган.