Ҳозирги кунда Андижон вилоятида 181та масжид фаолият юритаётган бўлиб, уларнинг барчасида таровиҳ намозлари ўқиляпти, 158та масжидда хатми Қуръон ўтказилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Масжидлар бўлими хабар берган.

Таққослаш учун, Андижон вилоятида 1991 йилгача атиги 8та масжид фаолият кўрсатган бўлиб, уларнинг фақат 3тасида хатми Қуръон ўтказилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмасига мувофиқ 15 кундан кам бўлмаган муддатда ўтказилиши белгилаб қўйилди. Шунга мувофиқ, Андижон вилоятидаги 112 та жоме масжидида бир хил – 20 кунлик хатми Қуръон ўтказилмоқда.