Голландиялик комик Том де Кет маҳаллий театрлардан бирида Йозеф Блаттернинг ФИФА президенти лавозимидаги охирги кунларидан сўзловчи мусиқали қора комедия саҳналаштирмоқчи, деб хабар бермоқда nos.nl портали.

“Блаттер – Шекспир қаҳрамони Ричард III нинг ўзгинаси. Жуда айёр ёвуз, бироқ шу билан бирга ўзига ром қилувчи шахс. Театр саҳнаси учун ажойиб материал”, деб айтмоқда де Кет.

Комикнинг айтишича, ушбу спектаклнинг продюсерларидан бири сифатида Нидерландия қироллик футбол иттифоқи президенти Михаэль ван Прааг чиқмоқда. Спектакль премьераси 2016/17 йиллардаги театр мавсумида бўлиб ўтиши режалаштирилган.