"Реал" жамоасининг ёш ярим ҳимоячиси Иско "Ювентус"га ўтмайдиган бўлди. Бироз олдинроқ 23 ёшли бу футболчи туринликлар томонидан Пирлога муносиб ўринбосар сифатида кўрилаётгани хабар қилинганди.

As нашрида ёзилишича, 23 ёшли бу футболчи жамоа бош мураббийи Рафаэль Бенитес билан ўтказилган телефон мулоқотидан кейин Мадридда қолишга рози бўлган.

Маълум қилинишича, Бенитес Искони жамоанинг асосий футболчиларидан бири эканига ишонтирган ва унга келаси мавсумда кўпроқ ўйин вақти берилишини ваъда қилган.

Лекин, ўз навбатида Бенитес Искони ҳар сафар бошланғич таркибда тушира олмаслигидан огоҳлантирган.