Ўтган ҳафтанинг жума куни Мисрнинг Искандария шаҳрида ёзилган оммавий ифтор дастурхони Гиннесс рекордлари китобида қайд қилинди. 4.5 км.га чўзилган ушбу дастурхон 10 минг мусулмонга ифторлик неъматларини улашди.

Ғоя муаллифлари муҳандислик соҳасида таълим олаётган талабаларга тегишли бўлди. Юзлаб кўнгиллилар жума куни ифторлик дастурхонини тайёрлашда иштирок этдилар.

Тадбир ташкилотчиларидан бири, Усома Баракатнинг сўзларига қараганда, ифторлик учун денгиз қирғоғи бўйлаб териб чиқилган хонтахталар шаҳарнинг ғарбидаги ал-Маҳруса туманидан бошланиб, шарқдаги Сиди Жобир маҳалласига қадар борди.