Ўзбекистон Футбол федерацияси миллий терма жамоанинг Ливан билан ўртоқлик учрашуви ўтказиши ҳақидаги маълумотни тасдиқламади.

"Бундай маълумот ҳеч қандай асосга эга эмас", деб баёнот берди ЎФФ матбуот хизмати.

Бироз олдинроқ, 26 август куни ливанликлар билан ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳақида хабарлар тарқалганди.

ЎФФ матбуот хизмати айни вақтда ФИФА кунларида ўртоқлик учрашувлари ташкил этиш учун бир қанча федерациялар билан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган.