Португалия футбол федерацияси президенти Фернанду Гомеш Рио-де-Жанейро шаҳрида бўлиб ўтадиган 2016 йилги Олимпиадага борадиган ёшлар терма жамоасининг муваффақиятлари ҳақида интервью берди.

"Роналду бу мусобақадаги терма жамоа сафида бўладими? Бу бўлиши мумкин бўлган иш. Лекин биз ҳозирча бу ҳақда индамай турганимиз маъқул", дейди Гомеш.

Қайд этилишича, "Реал" Роналдунинг Бразилиядаги олимпиада ўйинларида иштирок этишига розилик бермайди.