Нидерландия қироллик футбол иттифоқи мамлакат терма жамоаси билан жамоа бош мураббийи Гус Хиддинк ўртасидаги шартнома бекор қилинганини эълон қилди.

68 ёшли мутахассис билан шартнома иккала томоннинг ўзаро розилиги билан бекор қилинди.

Ўз навбатида Хиддинкнинг ёрдамчилари терма жамоа билан ишлашда давом этаверади.

"Ҳаммаси шундай якунланганидан афсусдаман. Миллий терма жамоага мураббийлик қилиш мен учун шараф бўлди. Ўзимнинг издошимга, бутун штабга ва жамоага Франциядаги Европа чемпионати йўлида омадлар тилаб қоламан", деб изоҳ бериб ўтди Хиддинк.

Аввалроқ Хиддинкнинг ўрнига Данни Блинд келиши маълум қилинганди.