Мадриднинг “Атлетико” клуби яримҳимоячиси Арда Туран ўз фаолиятини “Челси”да давом эттиришга яқин турибди.

Бу ҳақда турк ОАВлари футболчининг агенти Ахмет Булутга иқтибос келтирган ҳолда ҳабар бермоқдалар. Туран ўтган ҳафтада “Атлетико”дан кетишини ва 3-4 та клуб билан музокаралар олиб бораётгани ҳақидаги хабарни тасдиқлаган эди.

Булардан бири Лондоннинг “Челси” клуби бўлиб, кўринишича клуб Туран учун курашда “Манчестер Юнайтед”ни ортда қолдирганга ўхшайди. Шунингдек, Тураннинг “Стэмфорд Бриж”га кўчиб ўтиши бўйича битимга қўшимча сифатида “Челси” яримҳимоячиси Филипе Луис ортига – “Атлетико”га қайтарилиши мумкин.