Украинанинг “Шахтёр” клуби яримҳимоячи Дуглас Костанинг “Бавария”га ўтганини эълон қилди.

Бразилиялик футболчининг трансфер қиймати 30 млн еврони ташкил қилди.

Ушбу трансфер “Шахтёр” тарихидаги 3-рақамли кўрсаткични қайд этди. Донецк клуби Костадан кўра икки нафар футболчисини қимматроққа сотган – яримҳимоячилар Фернандиньони “Манчестер Сити” 40 млн еврога ва Виллианни “Анжи”га 35 млн еврога сотган.

Коста “Шахтёр” сафида 2010 йилнинг 10 январидан тўп суриб келаётган эди. У клуб сафида 203 та ўйинда майдонга тушиб, 38 марта рақиблар даврозасини ишғол этган.