Ҳозирги вақтда Қозоғистоннинг “Ордабаси” жамоасида фаолият юритаётган Александр Гейнрих узоқ муддатли танаффусдан сўнг яна Ўзбекистон миллий терма жамоасига қайтиши мумкин.

Хабар қилинишича, бош жамоанинг кенгайтирилган рўйхатига киритилган тажрибали форвард июль ойида ташкиллаштириладиган ўқув-машғулот йиғинларига таклиф қилинади.

Эслатиб ўтамиз, Александр Гейнрих 2002 йилдан буён Ўзбекистон миллий терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келади. Ўтган вақт давомида 84 учрашувда майдонга тушган футболчи рақиблар дарвозасига 28 бор тўп киритишга муваффақ бўлган