Туриннинг "Ювентус" жамоаси кейинги мавсум арафасида ўзининг ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи.
 
La Gazzetta dello Sport нашри маълумотларига кўра, жамоа биринчи навбатда "ПСЖ"дан бразилиялик ҳимоячи Тиаго Силвани харид қилишни режалаштирган.
 
Шунингдек, "Ювентус" "Зенит"нинг аргентиналик футболчиси Эсекиэль Гарай, "Бавария"нинг марокашлик ҳимоячиси Меҳди Бенатия, "Атлетико"нинг уругвайлик ҳимоячиси Диего Годин ҳамда "Монако" аъзоси Аймен Абденнурнинг хизматига жиддий қизиқиш билан қарамоқда.