"Зенит" бош мураббийи Аршавин ва Кержаков кейинги мавсумда жамоага керак эмаслигини айтди

Спорт 01 Июль 2015 2437

Санкт-Петербургнинг "Зенит" жамоасини бирданига уч нафар тажрибали футболчи тарк этди. Андрей Аршавин, Александр Кержаков ва Анатолий Тимощук билан шартнома узайтирилмади.
Жамоа бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш бу уч нафар футболчи кейинги мавсум учун ўзи тузадиган таркибда бўлмаслигини маълум қилган. Жамоа раҳбарияти бу мураббийга кенг ваколатлар бериб қўйгани кўплаб мухлисларнинг норозилигига сабаб бўлган.

Қайд этиш жоизки, Аршавин ва Кержаков "Зенит"нинг ички чемпионат ва халқаро майдонларда узоқ кутилган ғалабаларининг асосий ижодкорлари бўлишган эди. Аршавин 2008 йилда жамоанинг УЕФА Кубогида зафар қучишида асосий ишни бажарган ва жамоа билан ички чемпионатда уч марта олтин медалларга эга чиққан. Кержаков эса жамоадаги ўйинлари орқали нафақат "Зенит" тарихидаги, балк Россия футболи тарихидаги энг яхши тўпурар бўлишга эришган.

Аршавин 2012 йилда "Арсенал"ни тарк этгач, футболга қизиқиши йўқолди ва ўтмишда ўйинларига ҳурмат сифатида "Зенит"га қабул қилинди. Кержаков ҳам вақт ўтиб, спорт формасини йўқотди ва 1527 дақиқалик "голсиз" серияни қайд этди. 2014-2015 йиллар мавсумида ҳар икки футболчи ҳам деярли майдонга туширилмади. Жамоа уларнинг ўйинларисиз мамлакат чемпионлигига эришди.

"Кержаков менинг кейинги мавсумдаги режаларимдан ўрин олмайди. Аршавин ва Тимощук билан эса шартнома якунланди. Уларга кейинги фаолиятида омад тилаймиз", деб баёнот беради Виллаш-Боаш.

Кержаков бу баёнотни эсанкираган ҳолда қарши олди.
"Сен 32 ёшдаса. 3 ҳафта олдин Россия терма жамоаси сафида гол ургандинг. Лекин, энди билишингча, клубинг бош мураббийи сени ўқув-йиғинига олиб кетмоқчи эмас", деб ранжиган кўйи ёзади у интернетдаги саҳифасида.

Жамоа билан шартномаси 2016 йилнинг ёзига қадар тузилган Александр Кержаковга "Зенит 2" жамоасида ўйнаш таклиф қилинган ва футболчи бу таклифни қабул қилган.

Аршавин эса бу вазиатга босиқлик билан ёндашди.
"Жамоа раҳбариятига мен билан ўта сахий тарзда муноасабда бўлишгани учун ўз миннатдорчилигимни билдираман. Шунингдек, мухлисларга ҳам доимо қўллаб-қувватлаб туришгани учун раҳмат. Агар ўйинларим билан уларни ранжитган бўлсам, бунинг учун узр сўрайман. Кержаковга эса янги жамоада омад тилайман", дея фикр билдиради Аршавин бу воқеалардан кейин.

"Зенит" Аршавин ва Тимощукка жамоа тизимидан иш таклиф этгани ҳақида хабарлар мавжуд.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 12889 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20472 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10183 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11018 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 37928 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52162 Жамият
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 195 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 282 Жаҳон
Президент ҳузурида ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилиши мумкин
Терма жамоанинг Қирғизистонга қарши ўртоқлик учрашувига мухлислар киритилмайди
13:40 1960 Спорт
Кўпроқ янгиликлар