Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган иккита ўйин ўз ниҳоясига етди. Унда “Бунёдкор” сафарда “Қўқон-1912” клубини, “Пахтакор” эса “Андижон” жамоасини кичик ҳисобда мағлуб этди.

“Қалдирғочлар”га Достон Ҳамдамовнинг голи ғалаба келтирди. “Шерлар” эса Станислав Андреевнинг ягона голи эвазига уч очкони қўлга киритишди.

Шу тариқа "Пахтакор" жамоаси ўз очколари сонини 37тага етказиб олди. Эслатиб ўтамиз, "шерлар" ҳисобида "Қўқон-1912"га қарши 2-турнинг қолдирилган яна битта ўйин захираси мавжуд.

”Қўқон-1912” - “Бунёдкор” 0:1
Гол: Д.Ҳамдамов, 77
“Қўқон-1912”: 16.Андрей Бакланов, 24.Илья Ильин, 29.Игорь Голбан, 27.Шохруҳ Холматов, 23.Фурқат Ҳасанбоев, 22.Ориф Мамаджонов, 6.Баҳодир Акрамов, 10.Қувондиқ Рўзиев, 18.Сардор Эминов, 17.Азиз Тўхтабоев, 11.Дониёр Усмонов.
“Бунёдкор”: 25.Мурод Зуҳуров, 2.Акмал Шораҳмедов, 4.Хайрулла Каримов (c), 6.Анвар Ғофуров, 7.Шакер Зуаги, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Минори Сато, 13.Иван Милошевич, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Забиҳилло Ўринбоев, 39.Элдор Шомуродов.

“Андижон” - “Пахтакор” 0:1
Гол: Андреев, 45+2
"Андижон": Мошняга, Гусейнов, Турсунов, Қодиров, Васильев, Раҳмонов, Жадигеров, Отахонов, Аъзамов, Вуйович, Абдуллаев
"Пахтакор": Лобанов, Мерзляков, Кримец, Ораховац, Ҳошимов, Козак, Соҳибов, Махарадзе, Андреев, Каримов, Сергеев.

Манба: uff.uz