Данни Блинд Голландия терма жамоасининг янги бош мураббийи этиб тайинланди

Спорт 02 Июль 2015 2203

Данни Блинд Голландия терма жамоасига янги бош мураббий этиб тайинланди. Нидерландия Қироллик футбол уюшмаси Блинд билан 3 йиллик шартнома имзоланганини расман тасдиқлади.

53 ёшли мутахассис Данни бунгача 30 июнь куни истеъфо берган Гус Хиддинкнинг ёрдамчиси сифатида ишлаб келаётган эди. У 2005-2006 йилларда "Аякс" жамоасида бош мураббий сифатида ишлаган, 2008-2015 йиллар давомида эса шу жамоада спорт ишлари директори сифатида фаолият кўрсатганди.

Аслида Блинд Хиддинкнинг ўрнини Евро-2016дан сўнг эгаллаши кутилаётганди. Лекин саралаш баҳсларидаги қониқарсиз натижалар сабаб Хиддинк муддатидан олдинроқ истеъфога чиқарилди.

Гус бошчилигида голландлар ўтказилган 10та учрашувдан атиги 4тасида ғалаба қозонишди. Голландия терма жамоаси Блинд бошчилигидаги илк учрашувни 3 сентябрь куни гуруҳ пешқадами Исландияга қарши ўтказади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6768 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56875 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37861 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38835 Lifestyle
Диққат, огоҳ бўлинг! «Мен Мажбурий ижро бюросиданман»
11:10 364 Жамият
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
11:09 149 Жамият
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 1120 Спорт
Кўпроқ янгиликлар