Мэйуэзер Пакьяо билан жанги учун 220 млн доллар ишлаб топди

Спорт 02 Июль 2015 1382

Америкалик боксчи Флойд Мэйуэзер филиппинлик рақиби Мэнни Пакьяо билан ўтказган жанги учун камида 220-230 млн доллар ишлаб топди. Бу ҳақда ESPN телеканали орқали хабар қилинди.
Жангдан тушган пуллар қўли баланд келган америкалик спортчи фойдасига 60га 40 фоиз улушида тақсимланган эди. Пакьяо умумий ҳисобда 150 млн доллар ишлаб топди, аммо бу пулнинг бир қисмини промоутер Боб Арум олади. Бундан ташқари, даромаднинг бир қисми “Голден бой промоушнз” промоутерлик компанияси берилади. Ўз компаниясига эга бўлган Мэйуэзер бундай харажатлардан қутулиб қолди.
Икки боксчи ўртасидаги жанг пулли телетрансляциялар рекордини ҳам янгилади. Юқори сифатли трансляциянинг нархи 100 доллар бўлган ҳолда (оддий трансляция – 90 доллар) уни 4.4 млн киши томоша қилди. Ташкилотчилар трансляциядан 400 млн, чипталардан 72 млн доллар ишлаб топди.
Телекомпанияларга трансляция ҳуқуқининг сотилишини ҳам ҳисобга қўшсак, умумий даромад 600 млн долларни ташкил қилган.
Шу тариқа, Мэйуэзернинг pay-per-view тизими (тўғридан-тўғри эфирда намойиш этиладиган конкрет воқеани кўриш ҳуқуқини сотиб олиш) асосида кўрсатилган 14 жанги 1.3 млрд доллар пул тўплади.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар