Soccer club кўрсатуви Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ёши катта футболчилар ўйнаганини фош қилди

Спорт 02 Июль 2015 10489

30 июнь куни соат 19:10 да “Спорт” телеканалида шарҳловчилар Диёр Имомхўжаев ҳамда Дилшодбек Тўхтабеков муаллифлигидаги “Соккер клуб” кўрсатувининг навбатдаги сони эфирга узатилганди.

Ўзбек футболидаги бир қатор муаммоларга тил текказиб ўтиладиган лойиҳанинг навбатдаги сонини айрим футбол мутахассислари, футболчилар ҳамда миллионлар ўйини мухлислари турли сабабларга кўра ўтказиб юборишганини ижтимоий тармоқлар ҳамда футбол сайтларидаги изоҳлари орқали маълум қилишди.

Лойиҳа муаллифининг сўзларига кўра кўрсатув 4 июль – шанба куни тонгги 09:50 да такроран намойиш этилади. Каналга бўлаётган тинимсиз қўнғироқлар сабабли “Соккер клуб” 12 июль куни соат 20:45да яна бир марта намойиш этилиши мумкин.

Бунга қадар мухлислар кўрсатув улар учун ноқулай соатларга қўйилаётгани ҳақида айтиб ўтишганди. Шу йилнинг февраль ойидан бошлаб эфир юзини кўрган “Соккер клуб” қисқа вақт ичида ўз мухлисларига эга бўлди. 30 июнь куни эфирга узатилган сонда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг жаҳон чемпионатидаги иштирокига тўхталиб ўтилган.

Мазкур жамоа билан аввалроқ ишлаган Сергей Лушан йигитлар билан янада яхшироқ натижага эришиш мумкинлигини қайд этиш қаторида, 2018 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма олиш деярли иложсиз эканига шаъма қилиб ўтган. Футболчилардан Забиҳулло Ўринбоев, Миржамол Қосимов, Элдор Шомуродов, Достон Ҳамдамов, Акром Комилов, Отабек Шукуров, Рустам Ашурматов кабилар эса ёшлар жамоасида мураббийларнинг кетма-кет алмашинуви натижага ўзининг салбий таъсирини кўрсатгани ҳақида айтишган. Бу борада улар Алексей Евстафеев, Сергей Лушан ҳамда Равшан Ҳайдаровнинг ўйин услубини очиб беришга ҳаракат қилишган. “Соккер клуб”га меҳмон сифатида таклиф этилган “Олмалиқ” клуби матбуот котиби Бахтиёр Ширинов бир қатор аччиқ ҳақиқатларга тил текказиб ўтганини эътироф этиш керак.

У Дилшод Нуралиевга “Малибу” бериб, уни терма жамоадан кетказиб юборишганидан тортиб, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасида ўз ёшини ўзгартириб тўп сурган ҳамда муваффақиятга эришган 4 нафар футболчининг исми-шарифлари билан келтириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, “Соккер клуб” ҳар ойнинг сўнгги кунида, яъни, бир ойда бир марта эфир юзини кўради. 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 47652 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7749 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18886 Ўзбекистон
Лицей ўқитувчилари тест ва суҳбатдан сўнг ишга қабул қилинади
180 млн сўмлик адёлларни божхона назоратидан яширишга уринган шахслар фош этилди
Alibaba’нинг соф даромади икки маротабага ошди
Испаниядаги терактларда 34 мамлакат фуқароси ҳалок бўлди ва жабрланди
19:13 715 Жаҳон
Россиянинг собиқ президенти Ельцин юрган лимузин сотувга қўйилди
19:07 1334 Жамият
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
18:55 822 Жаҳон
Франция чемпионати ўйинлари бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланади
18:50 758 Спорт
Кўпроқ янгиликлар