Парижнинг “ПСЖ” клубидан УЕФАнинг молиявий фэйр-плей қоидалари бўйича киритилган барча чекловлар олинди.

Француз клуби энди трансфер учун пулларни исталганча миқдорда ишлатиши мумкин.

Клуб эндиликда 60 млн евро миқдоридаги трансфер бюджети билан чегараланмаган, парижликлар янги ўйинчиларни харид қилиш учун футболчиларни сотишга мажбур бўлмайди. Шунингдек, жамоанинг Чемпионлар Лигасига эълон қилинадиган футболчилар таркиби ҳам кенгайтирилди (аввал молиявий фейр-плей қоидаларининг бузилиши сабабли таркиб 21 нафар ўйинчигача қисқартирилган эди).

УЕФА “ПСЖ”дан бу чекловларни клубнинг молиявий кўрсаткичлари охирги йилларда анча яхшилангани боис соқит қилди.