"Уимблдон" мусобақаси ўтказилаётган кортлардан бирида ёнғин содир бўлди

Спорт 02 Июль 2015 1970

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумига кирувчи “Уимблдон” теннис турнири ҳудудида ёнғин чиқди. Бу ҳақда The Daily Mail хабар қилди.

Марказий кортдан иштирокчилар, кўнгиллилар, мухлислар ва бошқа кишилар ёнғин ҳақидаги сигналдан кейин эвакуация қилинган.

Маълум бўлишича, ёнғин техник хоналардан бирида келиб чиққан. Лондон ўт очириш хизмати бу муаммони тезлик билан бартараф этган.

Эвакуация қилиш жараёнида 3 минг нафар атрофидаги киши ҳудуддан олиб чиқилган.

Ёнғинга Лондон шаҳрида кузатилаётган рекорд даражадаги иссиқ туфайли техник жиҳозларнинг ҳаддан ортиқ қизиб кетиши сабаб бўлгани аниқланган.

Ташкилотчилар бу ҳодиса куннинг иккинчи қисмида ўтказиладиган баҳслар графигига таъсир қилмаслигини айтишди.

Маълумот учун, Уимблдон теннис турнири 1877 йилдан буён ўтказиб келинади. Бу йилги баҳслар 29 июнь куни бошланган бўлиб, 12 июль кунигача давом этади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар