Компьютер ўйинлари ишлаб чиқарувчи EA Sports компанияси FIFA 16 ўйини учун янги муқовани намойиш қилди. Муқовада “Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси тасвирланган. Ушбу тасвир инстаграмда жойлаштирилди.

Айни пайтда Месси Аргентина терма жамоаси билан 4 июлда ўтказиладиган Чилига қарши Америка кубоги финалига тайёргарлик кўрмоқда.

Ушбу учрашув Тошкент вақти билан 5 июлда соат 01:00 да бошланади.